Хитой коммунистик партияси нашри бўлган “The Learning Times” газетаси хабарига кўра, 2004 йилда партия расмийлари жўнатган тўрт миллион откритка ҳамда турли сабабларга кўра уюштирилган зиёфатлар учун 75 миллиард доллар маблағ сарфланган.

Ҳозир Хитой коммунистлари сарф-харажатларни камайтириш кампанияси олиб бормоқда. Кузатувчилар фикрича, газетада эълон қилинган маълумотлар партиянинг ана шу кампаниясини қўллаб-қувватлашга қаратилган.