Қозоғистон ва НАТО ўртасида Қозоғистон ҳарбий кучлари қудратини ошириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг Қозоғистон Мудофаа вазирлигига таяниб хабар қилишича, бу келишувдан мақсад Қозоғистон ҳарбийларини НАТО қўшинлари билан операциялар ўтказа олиш даражасига етказишдир.