АҚШ ҳарбийлари Ироқда исёнчиларга қарши йирик ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда.

Ироқ полициясининг маълумотларига кўра, Бағдоддан 30 километр шимолда жойлашган Маҳмудияда миномёт снаряди АҚШ ҳарбийлари қароргоҳи яқинидаги турар-жой биносига тушиб портлаган. Оқибатда икки фуқаро нобуд бўлган, тўрт киши яраланган. Кут шаҳрида эса йўл четида бомба портлаши оқибатида бир киши ўлган, тўрт одам жароҳатланган.