Толиблар жангарилари экани гумон қилинаётган шахслар Афғонистондаги Ғазна вилоятининг собиқ ҳокими Тож Муҳаммад ва унинг тўрт қўриқчисини ўлдирди.

Бир неча соатдан кейин жангарилар вилоятнинг амалдаги ҳокими Шоир Аълам Иброҳим жонига суиқасд қилишга уринди. Аълам Иброҳимнинг сўзларига кўра, отишма пайтида пистирмадан ҳужум қилган жангарилардан тўрттаси ўлдирилган. Иккала ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.