Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссеннинг келаси ой бошида Деҳлига режалаштирилган сафари бекор қилинди.

Бунга Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилувчи карикатуралар биринчи марта Дания матбуотида чоп этилгани туфайли ўтган ойда Ҳиндистон мусулмонлари уюштирган норозилик намойишлари қайта бошланиши мумкинлиги борасидаги хавотир сабаб бўлган.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Дания бош вазири ташрифи қанча муддатга кечиктирилгани ҳақида маълумот тарқатмади. Ҳиндистонда тахминан 140 миллион мусулмон яшайди.