Лондонда 15 мингга яқин одам Трафалгар майдонида юриш қилиб, Буюк Британия қўшинлари Ироқдан олиб чиқилишини талаб қилди. Шунингдек, Токио, Стокголм, Копенгаген, Сидней шаҳарларида ҳам урушга қарши намойишлар ўтказилди. Бу каби намойишлар Жанубий Корея ва Малайзияда якшанба куни ўтказилиши режаланган.