Ироқ Президенти Жалол Талабоний мамлакатда барқарорликка эриши йўлида Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида музокарлар ўтказилиши ғоясини қўллаб қувватлашини айтди.

Талабоний маъмурияти тарқатган хабарга кўра, бу ғоя бир неча ой олдин президентнинг Теҳронга сафари давомида илгари сурилган.
Тугаётган ҳафтада Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Али Ларижоний Теҳрон Вашингтон билан Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини айтган эди.
Оқ уй ўзининг Бағдоддаги элчиси Залмай Хализодга Эронлик ҳамкасблари билан Ироқ бўйича гаплашиш ваколатини бериб, Эроннинг мунозарали ядровий дастури Ироқ бўйича музокараларга аралаштирилмаслиги лозимлигини айтган эди.