Исроил Ғазо секторига юк ташиладиган асосий йўлни очди.

БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги вакиллари Исроил расмийлари қарорини олқишлаш баробарида Карни чегара пункти атиги 10 фоиз қувват билан ишлаётганини маълум қилди.
Айни пайтда Исроил хавфсизлик кучлари Қуддус шаҳрида юк машинаси бортидан беш килограмм портловчи модда топди.
Маълумотларга кўра, ўша машинада кетаётган бир неча йўловчи қўлга олинган. 28 мартда ўтказиладиган умумий сайловлар арафасида Исроилда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.