Покистон расмийлари мамлакат шимоли-ғарбида парранда гриппининг одам ҳаёти учун хавфли H5N1 вируси топилганини маълум қилди.

Мамлакат Қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотларига кўра, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарурий чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай, вазирлик фермерларни вазиятни диққат билан кузатишга чақирди. Ўтган ҳафталар ичида Покистонга қўшни бўлган Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистонда ҳам парранда гриппининг H5N1 вируси борлиги аниқланган.