Афғонистон полицияси Наврўз байрамини нишонлаш учун йиғилган ўн минглаб шиаларга қарши террор ҳужуми уюштирилиши олдини олди.

Афғонистоннинг терроризмга қарши кураш полицияси бошлиғи генерал Маннон Фараҳийнинг билдиришича, полиция “Саҳи” зиёратгоҳи яқинига иккита бомба яширилганини аниқлаган. Шундан сўнг портловчи қурилмалар зарарсизлантирилган. Бомбани толиблар жангарилари ўрнатгани тахмин қилинмоқда.