Сешанба куни Бағдоддан шимолда жойлашган Муқдадия шаҳрида исёнчилар полиция идорасига гранатамётлар ёрдамида ҳужум уюштирди.

Оқибатда Ироқ полицияси ва хавфсизлик кучларининг 18 ходими ҳалок бўлди. Расмийларнинг айтишича, отишма пайтида ҳужум қилганлардан 10 нафари ўлдирилган. Ҳужум натижасида полиция идорасида ҳибсда сақланаётган 32 маҳбус исёнчилар томонидан озод қилинган.