Испаниядаги баск айирмачиларининг ЭТА гуруҳи қуролли қаршиликдан воз кечиши ҳақида баёнот берди.

ЭТАнинг юзига қора ниқоб тутган матбуот котибининг видеотасмада тарқатилган ушбу баёнотида гуруҳ 24 мартдан бошлаб барча қуролли амалиётларидан воз кечиши маълум қилинади. Испания ҳукумати мазкур баёнотни олқишлади.
ЭТА гуруҳи 40 йиллик фаолияти мобайнида 800 кишининг ўлимига жавобгарликда айбланади. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Испания шимоли ва Франциянинг жануби-шарқий қисмида мустақил давлат барпо этишдир.