Туркманистон президенти Сапармурат Ниёзов келаси ой Пекинга давлат ташрифи билан борганида Хитой раҳбари Ху Жинтаога Ахол Текин отини хадя қилмоқчи.

Ниёзовнинг ушбу режаси ҳақда бугун туркман матбуоти хабар тарқатди. Унда айтилишича, Хитой раҳбарига от хадя қилиш маросими 3 апрелга мўлжалланган. Туркманистон президентининг Хитойга сафари эса 2-7 апрел кунларига белгиланган. Ташриф чоғи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари мухокама этилиши кутилмоқда.Туркманистон газ ва нефт заҳираларига бой давлат ва уларнинг экспорти учун янги бозорларни ахтармоқда.