Беларусдаги мухолифат тарафдорлари сўнгги кунларда ҳибсга олинган фуқаролар қўйиб юборилиши талаби билан Минск шаҳри қамоқхонаси томон юриш қилган вақтда милиция уларга қарши куч ишлатди.

“Озодлик” радиоси беларус хизмати мухбирлари берган хабарга кўра, юришга бошчилик қилган мухолифат раҳбари Александр Казулин ҳибсга олинган. Мухолифатнинг бошқа бир раҳбари Александр Милинкевичнинг рафиқаси эрининг ҳибсга олингани тўғрисидаги хабарлар нотўғри эканини айтди.
Беларус милицияси намойишчиларни тарқатишга ҳаракат қилаётган пайтда қандайдир портлашлар рўй берган.