Чеҳияда парранда грипи илк бор қайд қилинди.

Мамлакат жанубидаги Глубоко над Влтаву шаҳридан топилган оққуш жасади текшириб кўрилганида қуш тумовига чалингани маълум бўлди.
Айни пайтда оққуш жасади жиддий текширувдан ўтмоқда.
Чеҳияга қўшни мамлакатларда парранда грипи мавжудлигии илгари қайд қилинган эди.