Бугун Белорусда шанба кунги норозилик юришида иштирок этган мухолифат вакиллари устидан маҳкама бошланади.

Маҳкамага тортилганлар 26 март оқшомида Минск марказида тикилган мухолифатнинг чодирлар лагерини тор-мор қилиш чоғида қўлга олинган эди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра 500 дан ортиқ мухолифат вакили маҳкамага тортилган.
Улар орасида Беларус президентлига собиқ номзод Александр Козулин ҳам бор.
Козулин тартисизликларни келтириб чиқаришда айбланмоқда.
Агар бу айб тасдиқланса Козулин олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Айни пайтда ўндан ортиқ журналистлар ҳам Беларус маҳкамасининг қора курсисида ўтиришибди.
Улар орасида Россия телевиденияси мухбири Павел Шеремет ҳам бор.
Сўнги олинган ҳабарга кўра Шеремет қамоқдан озод қилинган.