Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдоднинг суннийлар яшайдиган туманида 14 одам жасадини топди.

Расмийларга кўра, отиб ўлдирилган одамларнинг айримлари кўзи бойлоқ бўлган. Улар кимлиги ҳозирча аниқ эмас. Айни пайтда, сешанба куни учта қуролли гуруҳ Бағдодда пул алмаштириш шаҳобчаси ва иккита электр-техника сотадиган дўконда ишловчи камида 24 одамни ўғирлаб кетган.