Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов 2003 йил бошида Ироққа ҳужум бошланган пайтда Россия АҚШ қўшинлари ҳаракати ҳақида Ироқ президенти Саддам Ҳусайнга маълумотлар бериб тургани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Пентагон келтирган бу маълумотни ўтган ҳафта Россия Ташқи разведка идораси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳам рад этган эди.
АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Вашингтон расмийлари бу маълумотни жиддий қабул қилишини айтган.