Британия Бош вазири Тони Блэр Янги Зелландияга сафар қилмоқда.

Чоршанба куни у глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган халқаро шартнома имзолашга чақирди. Айни пайтда, Блэр агар келишувга АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон қўшилмаса, кўзланган мақсадга эришилмаслиги ҳақида огоҳлантирди: “Аввало вазиятни барқарорлаш-тиришни бош мақсад қилган халқаро келишувга эришиш керак бўлади. Унда ҳар бир давлат учун аниқ вазифа белгиланган бўлиши керак. Шундан сўнг, кўзланган мақсадга эришиш учун илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологиялар яратиш ва бошқа чоралар кўриш устида ишлаш керак бўлади”.