Берлинда учрашган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари Эронни уранни тўйинтириш ишларини 30 кун ичида тўхтатиш ҳақидаги БМТ талабига бўйсунишга чақирди.

Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу¸ Эрон БМТ талабини бажармаган тақдирда¸ унга қарши санкциялар қўлланишидан огоҳлантирди.
“БМТ Хвафсилик кенгаши бир овоздан баëнот қабул қилиб¸ Эронга очиқдан-очиқ сигнал бердик. Умид қиламанки¸ Эрон бу муждага бўйсунади¸ акс ҳолда¸ баëнотда аниқ кўрсатилган каби¸ БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли чоралар кўради”¸ - деди Лондон дипломатлари раҳбари.
Айни пайтда¸ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ Эронга қарши кескин жазо чоралари қўллаш эҳтимолини инкор этди.
“Бу ишнинг фақат сиëсий ва дипломатик усуллар орқали амалга оширилиши лозимлиги шак-шубҳасиздир. Бу ҳақда кўплаб европалик ҳамкасбларим ва хитойлик дўстларимиз кўп марта гапирдилар. Муаммони куч воситасида ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай ғоя тескари натижа беради ва таянч топмайди”¸ - деди Лавров.