Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг иқтидордаги раиси¸ Белгия ташқи ишлар вазири Карел Де Гухт бугун Душанбеда Тожикистон раҳбарлари билан учрашди.

Президент Имомали Раҳмонов билан учрашувдан сўнг Де Гухт сўзлашувда шу йил ноябр ойига белгиланган президентлик сайловларини ЕХҲТ вакиллари кузатиши борасида келишиб олинганини билдирди.
”Биз шунингдек бўлажак сайловлар қоидаларини белгилашда ҳам бирга ишлашни таклиф қилдик. Мазкур сайловлар Тожикистоннинг демократия томон бораëтган йўлидаги муҳим босқичдир ва биз бу сайловларнинг эркин ҳамда адолатли ўтишига умид қиламиз”¸ - деди ЕХҲТ раиси.
Душанбедан аввал Карел Де Гухт Қозоғистон¸Қирғизистон ва Туркманистонга борди. Ўзбекистонни ўз сафар доирасига киритмаган ЕХҲТ раиси Душанбедан Кобулга жўнаб кетади.