Қирғизистон Омбудсмани Турсунбай Бакир-улу ҳозирда Қирғизистонда ҳибсда сақланаëтган икки ўзбекистонлик қочқиннинг экстрадиция қилинишига қарши эканини билдирди.

Обмудсман идораси бугун Қирғизистон олий раҳбариятига мурожаат қилиб¸ бу қочқинларни Ўзбекистон ихтиëрига топширмасликни сўради.
13 май Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга қочиб ўтган икки Ўзбекистон фуқаросининг қочқин мақоми берилиши ҳақидаги сўрови Қирғизистон олий суди томонидан рад этилди. Қолган икки қочқин тақдири устидан олий суднинг ҳукм чиқариши кутилмоқда.