Афғонистон ғарбида ишлаëтган бир турк инженери ўлдирилди.

Маълумотларга кўра инженер Фараҳ вилоятидан ўтувчи катта йўлда машинада кетаëтганида пистирмага дуч келган.
Тажовузкорлар инженерни машинадан тушириб дарҳол отиб ташлаган. Турк инженерининг уч нафар афғонистонлик қўриқчиси қўйиб юборилган.
Бундан уч кун аввал айни ҳудудда икки нафар хорижлик мутахассис бомба портлаши оқибатида нобуд бўлган эди.