Қирғизистон парламенти депутатлари 24 мартни байрам сифатида нишонлаш таклифини рад этди.

Депутатлар фикрича, президент Асқар Ақаевни ҳокимиятдан ағдарган 2005 йил 24 март кунги халқ исёнига ҳозирча объектив баҳо берилмаган. 24 мартни Халқ инқилоби куни сифатида нишонлашни Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев(суратда) таклиф қилган эди.