Бир йил олдин ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист Собиржон Ёқубов қамоқдан озод қилинди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Тошоновга кўра, Ёқубов 3 апрел куни ҳукумат амнистиясига мувофиқ қўйиб юборилган. “Ҳуррият” газетаси мухбири бўлган Собиржон Ёқубов ҳукуматга қарши хатти-ҳаракатлари айблови билан қамоққа олинган эди.