Ироқ трибунали собиқ президент Саддам Ҳусайн ва унинг олти нафар сафдошига қарши янги айблов – геноцид амалга оширганлик айбловини эълон қилди.

Саддамга қарши янги айблов 1988-йилда Халабжа қишлоғида минглаб курдлар заҳарли газ билан ўлдирилгани воқеаси билан боғлиқ.
Ҳакам Раид Жуҳи бу жиноий иш бошқа ҳакам томонидан кўрилишини билдирди: “Мазкур ҳисобот Анфал операцияси бўйича ўтказилган тергов ишлари тугаганини кўрсатади. Энди бу иш жиноий судга оширилди ”.
5 апрел куни Ироқда Саддам Ҳусайн ва етти нафар собиқ ҳукумат расмийси устидан шиаларнинг Дужайл қишлоғида 1982 йилда қатлиом содир этганлик айблови бўйича маҳкама давом этади.
Айни пайтда, сешанба куни Бағдодда машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида етти одам нобуд бўлди, 28 одам яраланди. Ироқ полициясига кўра, бомба пойтахтнинг шиалар яшайдиган Хабибия туманида портлаган.