Қуш тумови вирусининг одам ҳаёти учун хавфли бўлган тури – H5N1 йил бошидан бери 30 янги давлатда қайд этилган

Бу ҳақда БМТнинг ушбу вирусга қарши кураш дастури мувофиқлаштирувчиси Дэвид Набарро Пекинда маълум қилди. Унга кўра, қуш тумови Африка, Европа, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда қайд этилган. Ушбу вируснинг одам ҳаётига хавфли бўлган H5N1 деб номланувчи тури сўнгги икки йил ичида Осиё давлатларида юздан ортиқ инсон ёстиғини қуритди.