Россия прокуратураси Санкт-Петербург шаҳар судининг тожикистонлик 9 яшар Хуршида Султонова қотиллари устидан чиқарган ҳукми қайта кўриб чиқилишини сўраб¸ мамлакат Олий судига мурожаат қилди.

Хуршиданинг оиласи¸ қолаверса инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қотилликнинг ирқий мотивларга асосан амалга оширилганини таъкидлашмоқда. Аммо қотиллар ҳаракатини маиший безорилик деб баҳолаган Санкт-Петербург суди айбдорларни 1¸5 йилдан 5¸5 йилгача озодликдан маҳрум этди.
Мазкур ҳукм инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Султоновлар оиласининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ўзининг молиявий бўҳрон қаршисида қолганини билдирган Ҳамас етакчилигидаги янги Фаластин ҳукумати араб давлатларига мурожаат қилиб¸ зудлик билан молиявий ëрдам беришни сўради.
Бош вазир Исмоил Ҳаниянинг айтишича¸ янги ҳукуматга аввалгисидан бўм-бўш ғазна ва бир олам қарздан бошқа ҳеч нарса қолмаган.
Ҳанияга кўра¸ ҳозирда янги ҳукумат Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги 140 мингдан ошиқ мухторият хизматчиларига ойликларни ўз вақтида тўлаш йўлларини изламоқда.
Фаластин ҳукуматининг асосий молиявий таянчи бўлиб келган Ғарб ҳукуматлари¸ агар Ҳамас ҳукумати Исроилни давлат сифатида тан олмаса¸ зўравонликдан воз кечиб¸ аввалги тинчлик келишувларини қабул қилмаса¸ мухториятга бериб келинган молиявий ëрдам буткул тўхтатилишидан огоҳлантирмоқда.