Жаҳон ëшлари орасида машҳур бўлган рап қўшиқчиси Эминем ўз хотинидан иккинчи марта ажралишга қарор қилди ва бу ҳақда судга ариза топширди.

Асли исми Маршал Матерс бўлмиш Эминем мактаб давридаги суюклиси бўлмиш Ким билан биринчи бор 2001 йилда ажрашган¸ аммо шу йил январида унга яна қайта уйланган эди. Эминем ва Кимнинг 10 яшар қизи бор. 1999 йили рап юлдузи сифатида танилганидан бери Эминем жаҳон бўйлаб 60 миллиондан ошиқ диски сотилишига муваффақ бўлди.