Покистоннинг Афғонистон билан туташ Вазиристон минтақасида сўнгги икки кун давомида олиб борилган ҳарбий амалиёт чоғи 40дан зиёд жанггари ўлдирилган.

Бу ҳақда Покистон расмийлари маълум қилди. Амалиётлар чоршанба куни, Толибонга хайрихоҳ кучларнинг тунги ҳужумидан кейин бошланган эди. Аввалига 16 жанггари ва тўрт Покистон аскари ҳалок бўлгани айтилган эди. Мана тўрт ойдирки Покистон кучлари оқсоқоллар назоратидаги Вазиристон тоғли худудларида қурлли гуруҳларга қарши жанглар олиб бормоқда.