Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг бугун эълон этган ҳисоботида жаҳоннинг қашшоқ ўлкаларида врач ва ҳамширалар етишмаётгани ва бу кўплаб хавфли касалликларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлаётгани ҳақида бонг урган.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, дунёнинг асосан Африка ва Осиё қитъасида бўлган 57 давлати 4 миллиондан зиёд малакали врач ходимларга мухтож. Қашшоқ ўлкаларда кўплаб малакали врачларнинг бой давлатларга ишлаш учун кетиб қолаётгани муаммо кўламини кенгайтирган. Африка давлатларида малака орттирган ҳар тўрт врачнинг бири ривожланган давлатларга кетиб қолгани айтилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон этган ҳисоботда.