Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида маҳаллий аҳоли вилоятга кўп сонда ҳукумат қўшинлари жойлаштирилганига норозилик намойиши ўтказди.

Покистон ҳарбийлари бу вилоятда жанггариларга қарши аксил террор амалиёти ўтказмоқда. Армия расмийларига кўра, Шавал қишлоғида ўтказилган операция давомида 16 жанггари ўлдирилган 19 нафари асир олинган.