7 апрел куни эрталаб Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида 28 ёшли сенегаллик талаба Ламзар Самба отиб ўлдирилди.

Шаҳар прокурори Сергей Зайцев мазкур қотиллик ирқчилик асосида содир этилган бўлиши мумкинлигини айтди:
“Россия жиноят кодексининг 105-моддаси, 2-қисми, “Л” банди “этник ва ирқчилик асосида қотиллик содир этганлик” бўйича жиноий иш очилди. Шуни таъкидламоқчи эдимки, ҳозирча қотиллик сабаби аниқлангани йўқ. Бироқ қурбон бўлган шахс африкалик эканини инобатга олиб, биз бу қотилликка алоҳида эътибор қаратяпмиз ”, – деди россиялик прокурор.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ирқчилик асосида қотиллик содир этилишининг олдини олиш учун Россия ҳукумати ҳеч қандай чора кўрмаётганини айтмоқда.