Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан минтақавий хавфсизлик ҳамда иқтисодий муносабатлар масалаларида мулоқот ўтказиш учун Деҳлига келди.

Ушбу мулоқотда Покистон билан муносабатлар масаласи ҳам муҳокама қилиниши кутиляпти. Зеро, Ҳиндистон Покистонни Кашмирдаги жангариларни молиялаш ва қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Афғонистон расмийлари эса Покистонни “Толибон” ҳаракатига ёрдам беришда гумон қилади. Покистон бу даъволарни рад этмоқда.
Ҳиндистон Афғонистондаги қайта қуриш жараёнида муҳим ўрин тутади. Деҳли Афғонистонни қайта қуриш лойиҳалари учун 650 миллион доллар сарфлашни ваъда қилган эди.