Италияда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Икки кунлик ушбу сайлов натижалари ўлароқ, Еврокомиссиянинг собиқ раҳбари Романо Проди яна бир бор Италия ҳукумати тепасига келиши мумкин. Зеро, сўров натижаларига кўра, у амалдаги бош вазир Сильвио Берлусконидан устун келмоқда.
Мазкур сайловдан аввал Италияда шиддатли сайловолди кампанияси олиб борилди. Жумладан, С.Берлускони ўзига овоз бермайдиганларга қарши қўпол сўзларини ишлатди, Р.Продини эса маст одамга ўхшатди.