Бугун Люксембургда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бошланади.

Йиғилишда Фаластин халқига имкон қадар кам зарар етказган ҳолда “Ҳамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукуматига кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашувида президент Александр Лукашенко ва Беларус ҳукуматининг яна 30 нафар юқори лавозимли амалдорига виза чеклови жорий этиш ҳақидаги таклиф тасдиқланиши кутилмоқда. Лукашенко ва унинг ҳукумати 19 март куни ўтказилган президентлик сайлов натижаларини соҳталаштирганликда айбланмоқда. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Минск расмийларига қарши бошқа санкциялар ҳам қўлланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.