Москвадаги ҳукумат уйи олдида Астараханда қурилаëтган масжидни йиқиб ташланишига қарши пикет ўтказилди.

Тадбирда 15 киши иштирок этди.
Норозиларга кўра масжидни йиқиш учун қарор чиқарган Астраҳан ҳокимияти қонунга зид иш қилган¸ масжиднинг йиқилиши оммавий норозиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Масжидни йиқиб ташлаш тўғрисидаги қарор Астраҳан суди талабига биноан маҳаллий мамурият тарафидан қабул қилинган эди.
Мулозимларга кўра¸ маҳаллий мусулмонлар турар-жой қурамиз деб ер олишган ва уй ўрнига масжид қуришган.