Деҳлида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Ҳиндистон бош вазири Манмохон Сингҳ билан учрашди.

Томонлар террорчилик ҳавфи ва Афғонистон иқтисодиëтини тиклаш борасида гаплашишди.
Ҳомид Карзай гапиради:
"Мен Деҳлига кейинги тўрт йил ичида Афғонистонга кўрсатилган ëрдамлар учун раҳмат айтгани келдим.
Бу ташриф икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашига¸ алоқаларни кенгайишига ва минтақа ҳалқлари манфаатларига ҳисса қўшишидан умидворман", -
деди Ҳомид Карзай
Ҳиндистон Афғонистонга ëрдам берадиган асосий олти давлатдан биридир.
Ҳиндистон Афғонистонга ярим миллиард доллар ҳажмида ëрдам кўрсатади.