ЕИ Беларус президенти Александр Лукашенко ва яна 30 нафар Беларус амалдорига виза чекловини жорий қилди.

Уларнинг бундан буëн ЕИга саëҳат қилишлари тақиқланди.
Бу қарор ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда ўтказилган учрашувида қабул қилинди.
ЕИ Беларус раҳбарларини 19 март куни ўтказилган президентлик сайловлари натижаларини сохталаштиришда айбламоқда.