Россия ҳукумати Ҳамас етакчилигидаги янги Фаластин ҳукуматига молиявий ëрдам беришни бундан сўнг ҳам давом эттиражагини билдирди.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕИ нинг янги Фаластин ҳукуматига ажратилган молиявий ëрдамни музлатиш қарорини танқид қилди ва уни нотўғри ҳаракат дея баҳолади.
ЕИ Ҳамас раҳбарияти Исроилни давлат сифатида тан олиб¸ зўравонликлардан воз кечганини эълон қилсагина¸ ëрдамни давом эттиражагини таъкидламоқда.
Бундай мақсадга эришиш учун Ҳамасни бойкот қилиш эмас¸ балки у билан ишлаш лозим¸ деди бундай қарорни танқид қилган Лавров.
АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи гуруҳ деб қараладиган Ҳамасни Россия террор ташкилотлари рўйхатига қўшмаган.