12 апрель куни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ироқдаги вазиятни муҳокама этиш учун Қоҳирада учрашди.

Ироқнинг муваққат бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарий Миср президентининг яқинда қилган баёнотига жавобан ушбу анжуманда иширок этишдан бош тортганини билдирди.
Миср раҳбари Ҳусни Муборак ўтган ҳафта Ироқда фуқаролар уруши бошланиб бўлганини ва Ироқнинг шиа аҳолиси Эрон таъсирига тушиб қолганини айтиб, Ироқ маъмуриятини ғазабга келтирган эди.
Вазирларнинг кун тартибидаги асосий масала Ироқдаги вазиятни ҳал этиш борасида араб давлатларининг умумий янги режасини ишлаб чиқиш ҳамда 2003 йил апрель ойидан буён ёпиқлигича қолаётган элчихоналарни очишдир.
Миср томони ушбу анжуман Ироқ расмийларининг иштирокисиз ҳам ўтиши мумкинлигини билдирмоқда.
Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, араб давлатларининг Эроннинг Ироқдаги таъсири борасидаги хавотири боиси шуки, шиалар Ироқда ҳокимият тепасида келса, Яқин Шарқ минтақаси бўйлаб шиалар сиёсий ҳиссиётларини қўзғатишга олиб келиши мумкин.