Ироқда шаилар масжиди яқинида машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 26 одам нобуд бўлди, 70га яқин одам яраланди.

Портлаш 12 апрел куни кечқурун Бағдоддан шимоли-шарқ томонда жойлашган Бақуба шаҳри яқинидаги Ховайдир қишлоғида содир этилди.
Айни пайтда, Ироқ парламенти раиси вазифасини вақтинча бажараётган Аднан Пачачи 17 апрел куни парламент йиғилиши бўлишини билдирди. Пачачи йиғилишда Ироқ янги ҳукуматига ким бошчилик қилиши масаласида олдинга силжиш бўлишига умид қилмоқда.