Италиянинг сўл марказчи кучлари етакчиси Романо Проди ўзининг парламентдаги асосий рақиби ва амалдаги бош вазир Сильвио Берлусконини мағлубиятни тан олишга қодир эмасликда айблади.

“Берлускони мағлубиятга учрашга ва бизнинг ғолиб келганимизни тан олишга қодир эмас. Буни ўзингиз ҳам биласиз. У мутлақо ҳақиқатни қабул қилишга ожиз”, - деди Р.Проди.
Р.Проди етакчилигидаги кучлар ҳафта бошида жуда оз нисбат билан парламент сайловида ғолиб чиққан эди. Айни пайтда 43 минг дона мунозарали овоз ҳакамлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Италия қонунларга кўра, Италия Олий суди сайловни ҳақиқий деб топмагунга қадар сайлов натижалари муваққатлигича қолади.
С.Берлускони сайлов қалбакилаштирилгани даъвоси билан унинг натижаларини бекор этиб, бир миллион овозни қайта текширишни талаб қилмоқда.