Грузия ўзининг НАТОга аъзо бўлишга интилиши тан олинишини сўрамоқда.

НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида Грузия мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари Шимолий Атлантика иттифоқига Грузиянинг аъзо бўлиши борасидаги мулоқотни жадаллаштиришни илтимос қилди.
Ўтган йили Украина НАТО билан шунга ўхшаш музокаралар бошлаган эди. Грузия билан бундай музокаларнинг бошланиши мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари борлигининг дастлабки эътирофи бўлади.