Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг марказий масжидида иккита портлаш рўй берди.

Бирин кетин амалга содир этилган портлашларда бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Жума номозига юзлаб мусулмонлар тўпланган Жаъма масждидаги портлашларга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум қолмоқда.
Жаъма масжиди Деҳли марказида жойлашган.
Ҳиндистондан олинган яна бир хабарга кўра, Синағар шаҳрчасида бешта гранатанинг бирн-кетин портлатилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва камида 15 киши жароҳатланган. Синағар Кашмирнинг Ҳиндистонга тегишли қисмида марказий шаҳар ҳисобланади. Мазкур портлашлар учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин полиция исломчи жанггариларни гумон қилмоқда.
16 йил олдин Кашмир ҳудудида Ҳиндистон бошқарувига қарши исломчилар кураш бошлаганидан бери ўн минглаб одам ҳалок бўлган.