Бугун Рим папаси Бенедикт католикларнинг эҳтиросли жума, деб номланувчи маъракаларига етакчилик қилади.

Эҳтиросли жума маъракаси Исо Масиҳнинг қийноққа солиниши ва хочга қоқилишини хотирлашга бағишланади.
Римдаги Коллизейда ўтказиладиган тадбир пайтида, Рим папаси Хочнинг тагида ўтириб, тўпланган минглаб католиклар билан ибодат қилади.
Пайшанба куни понтифик Бенедикт 16чи, Исо Масиҳга тақлидан 12 кишининг оёғини ювиб артиб қўйди.
Келаси якшанба куни насронийлар пасха байрамини нишонлайди.