Шимолий Кореяда бугун байрам.

Корея халқ демократик республикасига асос солган Ким Ир Сеннинг таваллуд куни нишонланмоқда.
Байрам расман "Қуëш куни" деб аталади ва Пҳенян ва бошқа катта шаҳарларда кенг нишонланади.
Театрлашган оммавой тадбирлар Ким Ир Сен ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан якун топади.
Мамлакат етакчилигидаги иккинчи раҳбар Ким Ëн Нам байрам арафасида КХДР ўз ядровий дастурини ривожлантириши зарур деб айтди.
Жахон жамоатчилиги расмий Пҳенян ўз ядровий дастурини музлатиб қўйиши керак деб хисоблайди.