Санкт Петербург милициясининг хабар қилишича, кеча кечқурун шаҳар метросида номаълум шахслар монголиялик икки талабани калтаклаб кетган.

Калтакланган монголияликлар қаттиқ жароҳат олгани ва касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.
Кейинги пайтларда Россия бўйлаб ирқий сабабларга кўра зўравонлик авж олмоқда.