Бугун Эрон ҳукумати Ҳамас етакчилигидаги Фаластин ҳукуматига 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам беражагини маълум қилди.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Ҳамас бошчилик қилаётган Фаластинни молиявий кўмакдан мосуво қилган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий бошқа мамлакатларни ҳам Фаластинга ёрдам беришга чақирди.
Фаластин ҳокимияти тепасига келган Ҳамас зўравонликдан воз кечмагани ва Исроил давлатини тан олмагани боис ғарб мамлакатлари молиявий кўмакни тўхтатиб қўйган.