АҚШдаги олти истефодаги генералнинг мудофа вазири Доналд Рамсфелдга ишдан кетинг деб даъват қилгани америкаликлар орасида баҳсларга сабаб бўлди.

Генералларга кўра Ироқдаги жанговар амалиëтлар нотўғри олиб борилмоқда ва Рамсфелд бунинг учун жавобгардир.
АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг собиқ раиси Ричард Майерс Рамсфелднинг ëнини олди.
"Бир гуруҳ кишиларнинг вазирни танқид қилишини миямга сиғдира олмаяпман.
Менимча ҳарбийлар ўз бошлиқларини танқид қилиши тўғри эмас.
Бу америка армияси руҳига зид ва буни қабул қилиб бўлмайди".